Юртимизда таълим соҳасининг барча тармоқ ва йўналишларида туб ислоҳотлар кечмоқда. Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки бино мустаҳкам бўлиши учун, аввало, пойдевори пишиқ-пухта қурилиши талаб этилади. Ўз олдига Учинчи Ренессанс тамал тошини қўйиш ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш каби улкан мақсадларни кўзлаган жамиятда таълим соҳаси йўлга қўйилмас экан, маррага эришиш мушкул кечади. Шу боис, Президентимиз мутасаддилар олдига таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш вазифасини қўйди.
Бунинг, албатта, ўзига хос сабаб ва омиллари бор. Мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим ўз аро узвий боғлиқ, бирбирини тўлдирадиган, алоҳида ривожлана олмайдиган соҳа ва тармоқлар сирасига киради. Шунинг учун ҳам таълим соҳасининг барча тармоқ ва йўналишлари бир вақтда, изчил ва босқичмабосқич ислоҳ қилиняпти.
Президентимизнинг шу йил 11 майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорида Вазирлар Маҳкамаси зиммасига Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавиймаърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш вазифаси юклатилган эди. Вазирлар Маҳкамаси шу мақсадда жорий йил 3 октябрь куни “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавиймаърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Концепция, энг аввало, умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ мақсад ва вазифаларни қамраб олгани билан аҳамиятли. Ҳужжатда ушбу саъй-ҳаракатларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида қилинаётган ишларни янги босқичга кўтариш, ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, халқимизнинг маънавий қудрати ва миллий қадриятларини асраб-авайлаш, улар билан фахрланиш туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, ҳарбий ватанпарварлик ғояларини ҳамда буюк аждодлар жасоратини тарғиб этиш, ўрганиш, улар фаолиятини доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айлантириш каби мақсад ҳамда вазифалар концепциянинг асосий йўналишлари сифатида белгиланган.
Бундан ташқари, узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш, замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фао лиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари ҳам назарда тутилган. Қарорда умумий ўрта таълим муассасаларида маънавиймаърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” белгилаб берилган.
Концепция ва “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш масъул вазирлик ҳамда идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан бирга Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилган. Вазирлик ҳамкорликда концепция ва “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан умумий ўрта таълим муассасалари директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ўқув-семинарлар ташкил этади.
Халқ таълими бошқаруви органларининг маънавий-маърифий соҳага масъул ходимлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига қўйилган малака талабларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва мазкур лавозимни малакали кадрлар билан таъминлаш чорасини кўради. Бундан ташқари, концепция ва “Йўл харитаси”ни бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлайди.
Концепция беш бобдан иборат. Унинг асосий мақсади ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялашдан иборат. Чунки таълим тизимини ривожл антириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, дунёқарашини юксалтириш, ватанпарварлик, садоқат туйғуси билан яшайдиган авлодни тарбиялаш жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Учинчи Ренессанс пойдевори қўйилаётган бугунги жараёнда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асосий шартлардан биридир.
Айни пайтда халқ таълими тизимида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” эзгу ғояси асосида таълимтарбияга замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, ўқувчиларнинг билими ва иқтидори, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш бўй ича тизимли ишлар бажарилмоқда. Шу билан бирга, ўғилқизлар тарбияси ва онгига салбий таъсир кўрсатадиган бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик ва бошқа таҳдидлар тобора кучаяётгани ҳам бор гап. Бу эса, ўз навбатида, соҳадаги ишларни замонавий ва таъсирчан ёндашувлар, самарали усуллар асосида янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Концепция “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида мактаблардаги ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган чоратадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади. Концепцияда белгиланган мақсадга эришишнинг асосий вазифалари ҳам эътибордан четда қолмаган. Бунинг учун, энг аввало, раҳбар ва педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш, болаларнинг ўз устида ишлаши ва ташаббускорлигини юксалтириш ҳамда уларда соғлом қадриятларни шакллантириш муҳим ўрин тутади.
Бундан ташқари, ўғил-қизларда холисона хулоса чиқариш кўникмасини ривожлантириш, китобхонлик маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда турли ғайриижтимоий хаттиҳаракатларга қарши иммунитетини шакллантириш, болалар тарбиясида мактаб, оила, маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини, оилаларда фарзанд тарбияси ва уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга эътибор ҳамда масъулиятни кучайтириш, ўқувчиларда намунавий тарбиявий фазилатларни шакллантиришга қаратилган медиамаҳсулотлар яратиш ва амалиётга татбиқ этиш талаб қилинади.
Эътиборли жиҳати шундаки, концепцияда ҳар бир йўналишнинг мақсад ва вазифалари аниқ белгиланган. Уни амалга ошириш учун керакли мавзулар танланган. Танловлар ўтказиш, китоб ва альбомлар нашр қилиш, медиамаҳсулотлар тайёрлаш, ижтимоий акциялар, жойларда сайёр машғулотлар уюштириш, болалар ижодини рағбатлантириш, аждодлар шахси ва меросини кенг тарғиб қилиш, замонамиз қаҳрамонлари билан учрашувлар ўтказиш, мусобақа ва тўгараклар ташкил этиш каби аниқ чоратадбирлар кўрсатилган. Шу ўринда яна бир муҳим жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим.
Концепцияда мактабдаги мавжуд ҳолатни ўрганиш ва таҳлил қилиш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда ижтимоиймаънавий муҳитни баҳолаш воситасида мактабларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш механизми белгиланган. “Қизил” тоифага кирган мактабларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида идоралараро ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги самарали йўлга қўйилади.
“Сариқ” тоифадаги мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. “Яшил” тоифадаги мактаблар тажрибаси эса кенг тарғиб қилинади ва оммалаштирилади. Бундай механизм яхши самара беради ва, ўз навбатида, “яшил” тоифадаги мактаблар сони кўпайишига хизмат қилади. Концепция “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида мамлакатимизда мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида қилинаётган ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим ўрин тутади.
Бунинг натижасида ўқувчилар қалбида халқимизга хос юксак маънавий фазилатларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилади. Мактабларда маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини ошириш ва уларни бугунги кун талаблари билан уйғунлаштириш воситасида болалар онгида маънавий иммунитет мустаҳкамланади. Таълимтарбия жараёнида мактаб директори, педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда отаоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги механизми жорий этилиши натижасида мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига эришилади.