Қорақалпоғистон: тўй маросимида “машиналар жанги”

    Жорий йилнинг 12 июнь куни Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида тўй маросими сайлида ҳайдовчилар 200 АҚШ доллари сабаб “машиналар жанги”ни уйиштирди.

    Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида ўтказилган тўй маросимида ҳайдовчилар йўл талашиб, бир-бирларининг машиналарини тўқнаштиргани акс этган видеолар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 июн куни Кегейли туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.Н.нинг никоҳ тўйи ўтказилган. Шу муносабат билан куёв А.Н ўзи ўтирган машинани ким биринчи қувиб ўтса 200 АҚШ доллари беришни айтган.

    Тўй кортежи Кегейли туманига етиб келгач, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунмасдан туманнинг Нурли қуёш кўчасида куёв ўтирган Mercedes ортидан йўл талашиб, бир-бири билан тўқнашган.

    Ушбу ҳолатни содир этган 9 та машина жарима майдонига олиб борилиб, ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий иш қўзғатилган.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates