Қорақалпоғистонда болалар учун мутлақо янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда

    Замонавий ускуналар йилига 60 тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

    Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган "Panaev Farms" фермер хўжалиги томонидан "Оролбўйи минтақасида яшовчи болалар учун сут кислотали бактерияларнинг маҳаллий штаммлари асосида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳаси доирасида янги турдаги сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

    Ушбу лойиҳа 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, Туркия давлатидан жами 90 минг доллар қийматидаги замонавий ускуналар олиб келинди ва йилига 60 тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

    Лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида 8 та янги иш ўринлари яратилиб, келгусида мавжуд талаблардан келиб чиқиб, олиб келинган ускуналарда яна 50 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates