Мураккаб вазиятларда кўмак берилди ва жойларда шифокорларни янгиликка ўргатилди

    Қорақалпоғистонда Республик ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази («РИОваБСИАТМ» ДМ) мутахассислари 10 та мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказдилар.

    Она ва бола саломатлиги маркази мамлакатнинг акушерлик ва гинекология хизматининг бош муассасаси сифатида ўзининг 14 та ҳудудий филиалларига ҳам, шунингдек, туман тиббиёт муассасаларига ҳам амалий ва ташкилий-услубий кўмак кўрсатиб келяпти. Жорий йилда Ўзбекистонниннг бир неча ҳудудларига ишчи ташрифлар уюштирилди. Мазкур ташриф 19-21 ноябрь кунлари Она ва бола саломатлиги марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалида, шунингдек, Қўнғирот ва Беруний туманлараро перинатал марказларида бўлиб ўтди.

    Олиб борилган кўпчилик гинекологик операцияларни жорий этиш жойларда беморларга вилоят ва туман марказларига ёки пойтахтга бормасдан, юқори технологик ёрдамлардан фойдаланиш имконини беради. 10 та операциянинг 4 таси лакроскопик усулида, яъни кам тиғ ишлатиш йўли билан ўтказилди.

    Операциялардан ташқари Республика она ва бола саломатлиги маркази мутахассислари томонидан ҳар учала шаҳарда ҳам гинекологик ёндашувнинг замонавий кўникмаларини ўзлаштириш бўйича мастер-класслар ўтказилди.

    Шунингдек, Қўнғирот ва Беруний туманлараро перинатал марказларида беморларни антенатал парвариш, хафвли ҳомиладор гуруҳларни бошқариш бўйича100 нафар шифокор учун, оилани режалаштириш бўйича 75 нафар шифокор учун тренинглар ташкил этилди. Тиббиёт ходимларини 2024 йилда янгиланган Миллий клиник протоколлар ҳолатлари билан таништирди. Қорақалпоғистоннинг бу икки тумани бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари акушер-гинекологлар, оилавий шифокорлар тренинг иштирокчилари бўлди.

    Ўтказилган операцияларга қайта туриб, уларнинг мураккаблигини қайд этиш лозим. Юқори технологик операциялар туман мутахассислари билан биргалдикда ўтказилди. Бу эса уларнингмалака ва тажрибаларининг ошишида муҳим қадам саналади.

    Шуни қўшимча қиламизки, Республика она ва бола саломатлиги маркази мутахассисларининг Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига ишчи ташрифи жорий йилда ҳам, 2025 йилда ҳам босқичма-босқич давом этади. Ноябрь ойининг ўзида бундай тадбирлар Қорақалпоғистондан ташқари Сурхандарё ва Бухоро вилоятларида ҳам ўтказилди.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates