"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур қурилма ичимлик суви етиб бормаган ва етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушадиган ҳудудларга мослаштирилган.
Ушбу инновацион технология синов тариқасида йўлга қўйилди ва ундан олинаётган статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда республикамиздаги бошқа метеостанцияларга ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Атмосфера ҳавоси намликларнинг улкан резервуари экани ҳисобга олинса, атмосфера сув генераторини ўрнатиш атмосфера сувини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг самарали қурилма дейиш мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мослама дистилланган сувдан хам тозароқ сув олиш имконини беради.Қурилма атмосфера ҳавоси намлигига ва ҳароратга қараб кунига тахминан 12 литрдан 30 литргача ичимлик суви етказиб бериш имконини беради. Кўп қувват (1 кВт) талаб қилмаслиги, ихчам, экологик тоза, фойдаланишда техник жиҳатдан инсон ҳаётига хавфсизлиги унинг қулай жиҳатларидан биридир.