Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Кувайт матбуоти диққат марказида

    Кувайтнинг «Ал-Анба» газетасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Виктор Абатуровнинг Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган салмоқли таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

    Материалда сўнгги йилларда Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасидаги келгуси ўзгаришларнинг истиқболлари батафсил таҳлил этилган.

    Мақола муаллифи «иқтисодиёт тармоқларини трансформациялаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини янада ошириш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги фармони билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тасдиқлангани»га газетхонлар эътиборини қаратади.

    Ушбу тарихий ҳужжат мамлакат келгуси тараққиётининг еттита устувор йўналиши ва муҳим натижаларга эришишнинг юзта муҳим мақсадини ўз ичига қамраб олган.

    Фармонда таъкидланганидек, Тараққиёт стратегиясида белгиланган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар доирасида ҳудудлар билан ишлашнинг янги тартиби белгиланган. Шунга мувофиқ, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар, жумладан, экотуризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий университетларнинг филиалларини очиш, Орол денгизининг қуриган тубида яшил майдонларни яратиш кўзда тутилган.

    Бир томондан, Қорақалпоғистон улкан ривожланиш салоҳиятига – йирик табиий, минерал хом-ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурслари, меҳнат салоҳияти, йўл, транспорт ва муҳандислик коммуникация тармоқлари, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, қулай географик жойлашуви ва катта ҳудудга эга.

    Аммо, бошқа томондан, Қорақалпоғистон Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ оғир экологик вазиятда. Глобал миқёсда иқлим ўзгариши бу минтақа учун кўплаб салбий муаммоларни келтириб чиқаряпти. ЮНEП қурғоқчилик индексига кўра, Оролбўйи минтақасининг катта қисми қурғоқчил ҳудуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида ер майдонларининг катта қисми таназзулга учрашга ва чўлланишга мойил бўлган қурғоқчил зона сифатида таснифланади. Бу одамлар саломатлигига, уларнинг даромадлари ва турмуш даражасига жуда салбий таъсир кўрсатяпти. Шу сабабли Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари мамлакатимиз раҳбарининг алоҳида диққат марказида турибди.

    Мақола якунида охирги йилларда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор сезиларли даражада ижобий натижалар бераётгани алоҳида урғуланган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates