Қурбонлар йўқ, бироқ бир неча киши касалхонага ётқизилган, баъзиларининг аҳволи оғир. Йўл- транспорт ҳодисасида 10 дан ортиқ енгил автомобиль, тўртта йўловчи автобуси ва шунча юк машинаси иштирок этган.
Ҳайдовчилар синоптикларнинг огоҳлантиришларига эътибор бермай, йўлга чиқишган. Ҳудудда қор бўрони юз бериб, музламалар ҳосил бўлган, шунингдек, автомобиль йўлларида кўриш ёмонлашган.
54 киши исиниш марказларига ётқизилди, улардан 9 нафари болалар. Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда. Воқеа тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган.








