Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов иштирокидаги йиғилиш якунлари бўйича республика ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
“Тошқин оқибатида жами 19 342 та кўчмас мулк объекти (ягона уй-жой бўлган уйлар ва дала ҳовлилар) зарар кўрган бўлса, улардан 8578 таси тикланмайдиган деб топилди. 2 578 минта уй қуриш ва 6 минг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш бўйича иш олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Бош вазир реставрация ишлари суръатларини тезлаштириш бўйича топшириқ берди. У уйларни қуришда барча қурилиш меъёрлари ва хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Қурилиш сифати учун вилоят раҳбарияти шахсан жавобгар бўлади.
Ҳудудларда сув тошқинидан зарар кўрган барча уй-жойларни баҳолаш якунланди. 3 минг 921 оила вайрон бўлган уй-жой ўрнига янги уй-жойлар ва хонадонлар олди, янги уйлар қуриш ва кўчмас мулк объектарни сотиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, 9082 та уй-жой таъмирланиши керак. 7 минг 505 оилага уй-жойларни таъмирлаш ва тиклаш учун товон пули берилди, деб хабар беради tass.ru.