Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида сув тошқини: автомобилларни сув олиб кетмоқда

    Туркистон вилоятида кучли ёмғир ва қорнинг эриши оқибатида сув тошқинлари юз бермоқда, деб хабар беради tengrinews.kz.

    Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин воқеа жойига етиб борди.

    Туркистон вилоятида автомобилларни сув олиб кетмоқда. Арис тумани, Шаганаксой участкасида “Нива” русумли автомашинани сув оқими олиб кетди.

    “Беш нафар йўловчи чўпоннинг уйига эвакуация қилинди. Йўловчиларни эвакуация қилиш учун Арис тумани ЙҲХБ ходимлари юборилди, иккита автомашина (расмий ва фуқаролик) жалб қилинди”, деб хабар қилди мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, 2 февраль куни соат 15:40 да яна бир автомобилни сув олиб кетган, бу сафар Сўзоқ туманида.

    Айни пайтда Байдибек туманидаги Шаян ва Шакпак, Сауран туманидаги Шага, Сўзоқ туманидаги Шўлоққўрғон ва Арис шаҳридаги аҳоли пунктларида сув оқимининг хавфини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    200 нафардан зиёд киши ва 800 га яқин майда қорамол эвакуация қилинган. Сув йўлини тўсиш учун инерт материаллар солинган 13 мингдан ортиқ қоп ётқизилди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

    Туркистон вилоятида ёғингарчилик тўхтади. Бироқ, сув оқими давом этмоқда. Яна ёмғир ёғиши кутилмоқда.

    “Вазият алоҳида назоратга олинган. Республика ва вилоят тезкор штаблари, ишонч телефони ишламоқда”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates