Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан Нурафшон шаҳрига туристик автобуслар қатнови йўлга қўйилади

    “Олтин халқа” консепцияси доирасида беш кунлик тур маршурт ҳам ишлаб чиқилди.

    Тошкент вилоятига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида қўшни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ҳамда Нурафшон шаҳри ўртасида мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Яъни, йилига 10 минг нафар сайёҳлар алмашинуви амалга оширилишини қайд этилмоқда, деб хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

    Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда 59 та тур агентликлар, 34 та меҳмонхоналар, 907 та оилавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда. Натижада туристлар оқими 265 мингта ва ички туризм 1,5 миллион нафарга етказилиб, хизматлар экспорти 79 миллион долларни ташкил этмоқда.

    Бундан ташқари, туристларнинг сайёҳат кунларини узайтириш мақсадида “Олтин халқа” консепцияси доирасида беш кунлик тур маршурт ишлаб чиқилди.

    Бунда туризм салоҳияти юқори бўлган Бўстонлиқ, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Чиноз туманлари ва Aнгрен шаҳри қамраб олинади ва у кейинчалик вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилинади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates