Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Санэпидхизмат матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.
Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қониқарли.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимизга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишини сўради.