Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти ташкил этилади

    “Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-229-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига (Академия) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

    - рақамли криминалистика соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш, катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”), сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни таҳлил қилиб, амалиётга жорий этиш;

    - ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика жиҳатидан амалий ёрдам бериш;

    - рақамли экспертизанинг замонавий технологиялари ва воситаларини жорий этиш.

    Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти (Институт) ташкил этилади.

    2024 йил 1 августдан Институтга рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

    Институт суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунигача катта ҳажмдаги маълумотлар (“Big Data”) экспертизаси ўтказилишини йўлга қўйади.

    “Рақамли далиллар ягона реестри” идоралараро автоматлаштирилган тизимининг синов версияси 2025 йил 1 мартгача, 2025 йил 1 августгача тўлиқ версияси жорий этилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates