Рим шаҳрида «Италия – Марказий Осиё» вазирлар конференцияси бўлиб ўтди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Римда бўлиб ўтган учинчи «Италия – Марказий Осиё» вазирлар конференциясида иштирок этди.

    «Рим шаҳрида бўлиб ўтган «Италия – Марказий Осиё» вазирлар конференциясида ҳамкасбларимиз билан иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Италия Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Антонио Таяни жаноблари ва унинг жамоасининг меҳмондўстлиги учун миннатдормиз. Марказий Осиё ва Италия ўртасида «яшил» энергия, транспорт, савдо, инвестиция, олий таълим, халқ дипломатияси каби бир қанча йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилдик».

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 28 май куни «Италия – Марказий Осиё» форматидаги учинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш ва икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Рим шаҳрига борди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates