Россия билан педагогика соҳасида янги алоқа нуқталарини топишга келишилди

    Таълим 17 март 2023 1138

    Жорий йил 15 мартда Мактабгача таълим агентлигида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Агриппина Василmевна Шин ҳамда А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ректори Сергей Валентинович Тарасов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар давомида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

    Очилиш нутқида С.Тарасов РДПУнинг сўнгги ютуқлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида қисқача сўзлаб бериб, Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда Тошкент шаҳридаги А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалининг ривожланишида қўшган бебаҳо ҳиссаси учун Мактабгача таълим агентлиги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

    Россия делегацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлиги билан ҳамкорлик тўғрисида гапирар экан, РДПУ жамоаси А.И.Герцен университетининг Тошкентдаги филиалини қўллаб-қувватлаш ва самарали фаолият кўрсатиши учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.

    Россия томони, шунингдек, филиал доирасида бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича янги таркибий таълим дастурларини очиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

    Томонлар, шунингдек, педагогика соҳасида янги алоқа нуқталарини топиш ва А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўртасида ўқув модулини ишлаб чиқиш ва умумтаълим мактаблари профессор-ўқитувчилари малакасини оширишни назарда тутадиган тегишли ҳамкорлик меморандумини имзолаш зарурлигига келишиб олдилар.

    Музокаралар натижасида томонлар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими тизимини ҳамда Тошкент шаҳридаги А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалининг ўқув жараёнларини ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш тўғрисида келишди, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates