Россия ва Ўзбекистоннинг ҳудудий шаҳарлари ўртасида авиақатновлар сони ортиб боряпти

    Транспорт 24 январ 2024 630

    Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси Қозон — Наманган — Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.

    Шаҳарлар ўртасидаги авиақатновлар 2024 йил 12 февралдан бошланиши ва 2024 йил 25 мартгача давом этиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтада бир марта душанба кунлари СУ95 русумидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади.

    Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Red Wings авиакомпанияси Ўзбекистонга 12 та йўналиш бўйича парвозларни амалга оширади:

    - Махачкала — Бухоро — Махачкала (чоршанба ва жума кунлари);

    - Махачкала — Наманган — Махачкала (чоршанба ва шанба кунлари);

    - Махачкала — Урганч — Махачкала (шанба кунлари);

    - Махачкала — Тошкент — Махачкала (душанба, жума ва якшанба кунлари);

    - Самара — Тошкент — Самара (сешанба кунлари);

    - Самара — Урганч — Самара (пайшанба кунлари);

    - Москва — Бухоро — Москва (душанба ва жума кунлари);

    - Екатеринбург — Самарқанд — Екатеринбург (шанба кунлари);

    - Екатеринбург — Бухоро — Екатеринбург (чоршанба ва пайшанба кунлари);

    - Екатеринбург — Тошкент — Екатеринбург (сешанба ва жума кунлари);

    - Қозон — Самарқанд — Қозон (душанба кунлари);

    - Қозон — Тошкент — Қозон (пайшанба кунлари).

    “Red Wings” — Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер рейсларни амалга оширади, деб хабар беради uzbairports.uz

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates