Самарқанд глобал экологик мулоқот марказига айланмоқда

    Яшил сайёра 13 феврал 2024 1032

    Самарқандда бўлиб ўтаётган COP14 халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ўринбосари ва ташкилотнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.

    Азиз Абдуҳакимов Самарқанд глобал экологик мулоқотлар марказига айлангани, ўтган йилнинг кузида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция (ICFS, FAO), сўнг CRIC21 сессияси (UNCCD)га мезбонлик қилганини таъкидлади. Апрель ойида эса айнан Самарқандда халқаро иқлим форуми ўтказилишини айтиб, UNEP вакилларини тадбирга таклиф қилди.

    «Ушбу тадбир 130 мамлакатдан 1 800 дан ортиқ иштирокчиларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича конвенсияларни ва бутун дунё бўйлаб етакчи мутахассисларни бирлаштирди. Конференция шиори «Табиат чегара билмайди», чунки ростдан ҳам кўчиб юрувчи ҳайвонлар учун ҳеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тарафдоримиз. Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш устувор вазифамиздир, чунки экологик мувозанат, экотизим ва миграция турлари минтақавий ва глобал ҳамкорликни талаб қилади», — деди у.

    Учрашувда экологияни асраш борасида қилинаётган ишлар, хусусан, «Яшил макон» лойиҳаси, Орол денгизи тубида кенг кўламли ўрмонзорлар барпо қилинаётгани алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш механизмларини янада қаттиқроқ қўллаш, муқобил энергия манбаларига ўтиш ва экологик таълимни кучайтириш муҳим эканлиги таъкидланди.

    Вазир 2024–2032 йилларга мўлжалланган кўчиб юрувчи турлар бўйича CMS стратегик режасининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Учрашув якунида UNEP билан ҳаво сифати мониторинги, экологик стандартларни такомиллаштириш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши кураш, пластик ифлосланиш ва оғир пестицидларни бошқариш, экологик таълим ва хабардорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳим эканлиги қайд этилди, деб хабар беради Экологиря, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates