Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Maroqand trans 777” МЧЖ Хитой Халқ Республикасининг “King Long” автозаводи билан 80 дона автобус сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди.
Бугун Самарқанд шаҳрига ушбу автобусларнинг дастлабки 20 таси олиб келинди. Янги олиб келинган автобуслар шаҳар ичи йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатиши режалаштирилган, дея хабар беради Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.









