Самарқандда Ўзбекистон -Қирғизистон ректорларининг II форуми ўтказилди

    Жорий йил 16–17 июль кунлари Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорлари II форуми бўлиб ўтди.

    Форум «Замонавий босқичда Ўзбекистон ва Қирғизистонда олий таълим ва фанни ривожлантириш хусусиятлари» мавзусида ташкил этилди. Унда Қирғизистон Республикаси таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаева бошчилигида ташриф буюрган 30 га яқин олий таълим муассасаси ректорларидан иборат делегация ва Ўзбекистон томонидан 30 дан ортиқ олийгоҳ раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари қатнашдилар.

    Анжуманда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, ўзаро ўқув жараёнларини ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, стажировка ўташ, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, туризм, геология, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.

    Форум якунлари бўйича икки давлат олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи 30 га яқин англашув меморандуми, битим ва йўл хариталари имзоланди.

    Шунингдек, анжуман доирасида меҳмонлар Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат тиббиёт университети фаолияти ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates