Самарқандда саёҳат журналистикаси факультети очилади

    Туризм 12 май 2020 2226

    Маълумки, Президентимиз томонидан 2018 йил 28 июнь куни “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди.

    Унга мувофиқ, “Ипак йўли” туризм халқаро университети Самарқанд шаҳрида ташкил этилиб, у туризм соҳасида юқори малакали, профессионал кадрларни тайёрлаш билан шуғулланади. Ўтган 2018/2019 ўқув йилида университет бакалавриатига қабул қилиш квотаси 125 киши, жумладан давлат грантларига кўра 42 киши этиб белгиланди.

    Мазкур “Ипак йўли” туризм халқаро университетида 2020/2021 ўқув йилидан Travel journalism факультети очилади. Журналистика соҳасида ушбу йўналиш янги бўлиб, Ўзбекистонда ҳали бу соҳада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилмаганди.

    Турли мамлакат ва халқларнинг тарихи, маданияти, турмуши, машҳур қадамжолари ва шахслари, ҳатто миллий ошхоналарнинг ўзига хослигини ёритадиган соҳа Travel journalism, яъни саёҳат журналистикасидир.

    Ушбу факультетнинг очилишидан кўзланган мақсад, саёҳат журналистикаси соҳасида кадрлар тайёрланса, Ўзбекистонга сайёҳларнинг ташриф буюриши ортади.

    – Бугун Travel journalism нафақат босма оммавий ахборот воситалари саҳифаларида, балки интернет, телевидениеда ҳам ривожланиб бормоқда, – дейди университетнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Наргиза Абдувоҳидова. – Технологияларнинг ривожланиши ва аудиторияни ахборотлаштириш усуллари кенгайиши саёҳат журналистикасининг кенг тараққий этишига ёрдам берди. Дастурларнинг баъзилари ҳажмли шоуларга айланиб, турли мамлакатлар маданияти ҳақида қизиқарли маълумотларни етказмоқда, улар учун ижобий туристик имидж яратмоқда.

    Travel journalism таълим йўналиши доирасида, республикамизда илк бор талабаларда саёҳатчилик журналистикаси сир-асрорлари очилган ҳолда Ўзбекистоннинг ижобий туристик имиджини яратиш кўникмалари шакллантирилади.

    Мазкур таълим йўналиши келгусида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган профессионал халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўйича етакчи соҳага айланади.

    Университетда Travel journalism йўналишининг таълим дастурини ўзлаштиришнинг норматив муддати - бакалавриат таълим йўналишида 4 йил, магистратура таълим йўналишида 2 йилни ташкил этади.

    Гулсум ШОДИЕВА

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates