“Дастлабки маълумотларга кўра, айиқ Парголово қишлоғида ўз ҳовлисида иккита айиқни сақлаган аёлга ҳужум қилган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди, ҳужум қилган айиқ полиция ходимлари томонидан отиб ташланди, иккинчи айиқ эса волберда, бошқалар учун хавф туғдирмаяпти”, дейилади хабарда.
Маълумотларига кўра, марҳум аёл профессионал мураббий бўлган, у 2015 йилдан буён ёввойи ҳайвонларни боққан.
Бошқарма томонидан эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш моддаси бўйича терговга қадар текширув ташкил этилди.
Фавқулодда хизматлардаги манбанинг РИА Новостига маълум қилишича, иккинчи ҳайвон ҳозирда вақтинча ухлатиб қўйилди.
Санкт-Петербургнинг Виборг тумани прокуратураси ҳам текширув ташкил этиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини назорат қилмоқда, деб хабар беради ria.ru.