«Саноат учбурчаги» дастури тайёрланди

    Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади. Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.

    Бу 5 та шаҳар-туман бир-бири билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, хом ашё захирасига жуда бой.

    Бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим – «Саноат учбурчаги» дастурини тайёрлашга қарор қилинди.

    Масалан, Олмалиқ комбинатида йилига 600 минг тонна темир таркибига қўшимча компонент – «огарок» ишлаб чиқарилаяпти. Оҳангарон тумани ва шаҳри, Пискентдаги 3 та цемент заводи ишлаб чиқаришда ушбу компонентдан фойдаланяпти.

    Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.