Саудия Арабистони билан агро соҳадаги ҳамкорлик кучайтирилади

    Агросектор 2 май 2023 1410

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Умид Мамадаминовнинг Саудия Арабистони инвестиция вазири ўринбосари Муҳаммад ал-Ҳусан билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Унда томонлар агросектордаги, жумладан уруғчилик, қуруқ мевалар экспорти, ўғитлар ишлаб чиқариш соҳаларидаги келгуси алоқалар истиқболини муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида Саудия Арабистони билан савдо-инвестиция муносабатларида салмоқли натижалар бериши мумкин бўлган тайёр инвестиция лойиҳалари ва аниқ таклифларга эга қатор корхоналар ва ташкилотлар мавжуд. Умид Мамадаминов ушбу масала бўйича Ўзбекистон томони ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Шунингдек, у ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаётганини ва агросекторда аллақачон муносиб натижаларга эришганлигини таъкидлади.

    Жаноб Муҳаммад ал-Ҳусан томонидан келгусидаги икки томонлама ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузиш таклиф этилди. У Ўзбекистонда инвестиция иқлимини яхшилаш борасидаги қулай шарт-шароит ва кенг кўламли чоралар Саудия Арабистони инвесторларида ўзбек бозорига нисбатан катта қизиқиш уйғотаётганлигини айтди.

    Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Саудия Арабистони инвесторларининг онлайн-учрашувини ташкил этишга, шунингдек Ўзбекистонга ва Саудия Арабистонига ўзаро ташрифлар давомида икки мамлакат делегацияларининг амалий музокараларини ташкил этишга келишиб олдилар, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates