Саудия Арабистони билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари муҳокама этилди

    Инвестициялар 27 ноябр 2023 625

    Жорий йил 25 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

    Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама этилди, янги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган конструктив музокараларда Ўзбекистонда амалга ошириладиган аниқ ташаббуслар шакллантирилиб, ҳар бир лойиҳа бўйича масъул ижрочилар белгилаб олинди.

    Кун тартибига мувофиқ, “B2B” ва “G2B” музокаралари сессиялари ҳам бўлиб ўтди, унда томонлар эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилиш имконига эга бўлди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates