Сенат аъзолари Олма-ота шаҳрида ўтган “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” конференциясида фаол иштирок этди

    Халқаро ҳамкорлик 17 октябр 2023 1515

    Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари аёлларининг мулоқоти доирасидаги “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” конференциясида Сенат аъзолари иштирок этди.

    Ялпи сессия тарзида ўтган тадбирларда иштирокчилар қуролли можаролар ва гуманитар офатларда хотин-қизлар хавфсизлигини таъминлаш, гендер зўравонликдан ҳимоялаш масалаларига эътибор қаратдилар.

    Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова ҳам ўзининг маърузасида тўхталар экан, энг аввало юртимизда хотин-қизларни турли тазйиқлардан ҳимоялаш, уларнинг жамиятда тенг ҳуқуқли бўлиб яшашлари ва фаол бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани, қонун нормаларига ўзгартиришлар киритилиб, халқаро стандартларга мослаштирилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Марказий Осиё давлатлари ўз мақсадларига эришиш ва ўз мажбуриятларини амалга ошириши кераклиги юзасидан бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.

    Конференцияда кенг қамровли мулоқот ва минтақавий ҳамкорлик мавжуд қарама-қаршиликларга узоқ муддатли ечимларни ишлаб чиқиш, БМТ Низомига мувофиқ кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, маданий ҳамжамият ва эзгулик руҳида минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг энг яхши йўли эканлиги айтиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates