Бу ҳақда Senego ахборот портали ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат вакиллари қурбонларнинг шахсини аниқламоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари Атлантика океанига чиқишдан олдин кема айнан қаердан сузиб кетганини аниқлаши керак бўлади.
Айни пайтда, қайиқ Дакар бандаргоҳига тортиб олинган, дейилади хабарда.
Сенегал Ғарбий Африка давлатларидан бири бўлиб, унинг қирғоғидан ноқонуний муҳожирлар турли сиғимдаги кемаларда сузиб, Европага, шу жумладан Испанияга боришга ҳаракат қилишади. Расмийлар ва назорат ташкилотлари, хусусан, Канар оролларига ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошганини таъкидламоқда, деб хабар беради report.az.