Янги чақириқ парламент қуйи палатасининг 336 нафар депутатидан 201 нафари Покистон мусулмон лигаси етакчисига овоз берди. Унинг Покистон ҳукумати раҳбари лавозими учун курашдаги рақиби, Миллий ассамблеянинг янги чақириқ депутати, “Адолат учун ҳаракат” партияси бош котиби Умар Аюб Хон 92 овоз олди.
Шариф 4 март куни қасамёд қилади. У 2022 йилнинг апрелидан 2023 йилнинг августигача Покистон ҳукуматини бошқарган. Ундан олдинги, ўша пайтдаги “Адолат ҳаракати” партиясининг раиси Имрон Хон ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилганди, деб хабар беради tass.ru.