Тадқиқотда 50 ёшдан 79 ёшгача бўлган 90 мингдан ортиқ аёл иштирок этди. Тадқиқотда аёлларнинг соғлиғига таъсир қилувчи турли омиллар, жумладан, ёши, турмуш тарзи ва касалликларнинг мавжудлиги ҳисобга олинган. Жигар саратони мавжудлигини аниқлаш учун тиббий сўровномалар ва тиббий ёзувлар таҳлилидан фойдаланилди.
Тадқиқотлар натижасида кўриб чиқилаётган аёллар гуруҳидан 205 нафарида ўртача 18,7 йиллик кузатув натижасида жигар саратони аниқланди. Маълум бўлишича, аёлларнинг тахминан 7,3 фоизи кунига бир ёки бир нечта ширин ичимликлар истеъмол қилган ва жигар саратони ривожланиш хавфи ҳам ошган, деб хабар беради xabardor.uz.