Шанхайда ўтказилган халқаро фестивалларда ўзбек миллий анъаналари ва қадриятлари намойиш этилди

    Ўзбекистон миллий павильонлари мамлакатимизнинг Шанхайдаги Бош консуллиги кўмагида ўзбекистонлик талабалар томонидан тайёрланди.

    Мамлакатимиз стенди тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар, республиканинг замонавий ютуқлари тасвирланган фотосуратлар билан безатилди.

    Кўргазмалар давомида ватандош талабалар халқимизнинг ўзига хос маданияти ва анъаналарини иштирокчилар эътиборига ҳавола қилдилар. Шунингдек, тадбирлар бош саҳнада ўзбек миллий рақслари тақдим этилди ва таомларимиз тайёрланди.

    Музкур кўргазмалар хитойлик ва чет эллик талабаларни дунёнинг турли мамлакатларининг ўзига хос маданияти билан таништириш ҳамда дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Тадбирларда 2000 дан ортиқ киши қатнашди.

    Ўзбекистон миллий анъаналари ва урф-одатларига бағишланган тақдимотлар университет профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий ва чет эллик талабаларда катта таассурот қолдирди.