Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этаётган ушбу мусобақада ҳозирча 5-тур беллашувлари ортда қолди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳозирча энг яхши натижани Шамсиддин Воҳидов қайд этмоқда. Ченнай Олимпиадаси чемпиони айни пайтда 5 та имкониятдан 4 очко жамғарган ҳолда, 8-ўринни эгаллаб турибди. У пешқадам Харша Баратхакотидан ярим очко ортда қолмоқда.
Ортиқ Нигматов эса 3 очко билан 24-ўринни банд этган. Абдималик Абдисалимов 2,5 очко билан 54, Саидакбар Саидалиев эса 2 очко билан 55-ўринни эгаллаб турибди. Шахмат Олимпиадасининг яна бир чемпиони Нодирбек Якуббаев ҳисобида ҳам 2 очко бор (71-ўрин). Бобир Саттаров ҳам 2 очко билан 72-ўринда турибди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумий ҳисобда 92 нафар шахматчи иштирок этмоқда.
Аёллар ўртасидаги баҳслардаги ягона вакилимиз Нилуфар Якуббаева эса 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.









