Шри-Ланкада поезд филлар подаси билан тўқнашиб кетди

    Шри-Ланка шарқида нефть цистерналарини олиб кетаётган поезд ёввойи филлар подаси билан тўқнашиб кетди.

    Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

    Ҳодиса жума куни эрта тонгда Шарқий вилоятдаги Баттикалоа – Коломбо йўналишида содир бўлди. Тўқнашув оқибатида иккита фил ҳалок бўлди, бир қанча ҳайвон жароҳатланди. Локомотив ва тўртта нефть цистернаси рельсдан чиқиб кетди, улардан иккитаси ағдарилиб кетди. Поездлар ҳаракати тўхтатилди ва ҳалокат оқибатларини бартараф этишга бир неча кун керак бўлади.

    Шри-Ланкада филлар муқаддас ҳисобланиб, қонун билан ҳимояланган бўлса-да, мамлакатда ҳар йили 200 га яқин филлар, асосан, поездлар билан тўқнашувлар ва ўз ерларини ҳайвонлар ҳужумидан ҳимоя қиладиган фермерлар томонидан ўлдирилиши оқибатида нобуд бўлади. Ҳайвонлар яшайдиган жойлар яқинида қурилган уйларга филларнинг ҳужум қилиши оқибатида ҳар йили 50 нафарга яқин шри-ланкалик ҳалок бўлади. Расмий маълумотларга кўра, Шри-Ланкадаги филлар сони 7 мингга яқин, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates