Швейцария музликлари икки йил ичида 10 фоизга қисқарди

    Швейцария музликлари тез суръатлар билан эримоқда. Сўнгги икки йил ичида 10 фоизга камайди.

    2022 йилда Швейцариядаги музликлар ўз ҳажмининг 6 фоизини, 2023 йилда эса 4 фоизни йўқотди. Илгари музликларнинг 2 фоизга қисқариши экстремал деб ҳисобланган, дейди экспертлар.

    “Музликларнинг эриши бутун Швейцарияга таъсир қилди. У жанубий Вале ва Энгадин водийсида 3200 метрдан юқори баландликда қайд этилган, уларда яқин вақтгача музликлар қисқармаган”, — дейилади хабарда.

    Олимлар музларнинг эришини ёзда юқори ҳарорат, қишда эса ёғингарчиликнинг кам кузатилаётгани билан боғлашмоқда. Copernicusнинг сунъий йўлдош мониторингига кўра, Европада 2022 йил ёзи 1991 йилдан буён энг иссиқ ёз бўлди.

    Аввалроқ Австрия академияси глобал исиш туфайли Альп тоғларининг шарқий қисмидаги музликлар 2050 йилга келиб деярли бутунлай йўқ бўлиб кетишини башорат қилган эди. Муз қолдиқлари фақат юқори баландликдаги сояли ёриқларда сақланиб қолиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, музликларнинг эриши туфайли кўчки ва сув тошқинлари хавфи ортади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates