“SINOMACH International” компанияси билан Ўзбекистон ва Хитойда қўшма кўргазмалар ўтказишга келишилди

    Бизнес 24 октябр 2024 311

    Жорий йил 23 октябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Хитойнинг “SINOMACH International” компанияси раиси Ся Венди билан учрашди. Учрашувда халқаро кўргазмалар ташкил этиш ва сармояларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама этилди.

    “SINOMACH International” Хитойнинг йирик саноат холдингларидан бири бўлган SINOMACH (China National Machinery Industry Group) xoldingининг шуъба корхонаси бўлиб, Хитойда ҳам, хорижда ҳам йирик кўргазмалар ташкил этиш ва ўтказишга ихтисослашган. Компания ҳар йили 3 миллион квадрат метрдан ортиқ майдонларни қамраб олган турли ўлчамдаги 50 дан ортиқ кўргазмалар ташкил этади ва халқаро таснифга кўра 50 та энг яхши кўргазма ташкилотчилари рўйхатига киритилган.

    Учрашув давомида томонлар ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитойда қўшма кўргазмалар ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Ихтисослаштирилган кўргазмалар ўтказиш бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилиб, инвестициялар жалб этиш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

    Ўз навбатида, Ся Венди Ўзбекистон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини айтиб, компания нафақат технологиялар алмашинувига, балки икки мамлакатда ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш ва тадбиркорлар имкониятларини кенгайтиришга ҳисса қўшиши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этишда катта имкониятларни кўришини таъкидлади.

    Учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорлик форматини ишлаб чиқди ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитойда бир қатор қўшма кўргазмалар ўтказиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates