Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой университети ва илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

    Таълим 5 апрел 2023 1091

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Синьцзян экология ва география институтининг бир гуруҳ олимларини қабул қилди.

    Учрашув доирасида Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Синьцзян экология ва география институти ҳамкорлигида 2023–2025 йилларда амалга ошириладиган қиймати 500 минг доллар бўлган «Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясини фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш» инновацион лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Лойиҳа доирасида қуёш панеллари остида галофит, чўл ва шўрга чидамли ўсимликларни ўстириш, қуёш панеллари орқали олинган электр энергиядан, жумладан, шўрланган сувларни тозаловчи махсус технологияларни қўллашда фойдаланилиш назарда тутилган. Шу йўсинда чўлланган ҳудудда ҳосил бўладиган яшил қопламалар қум бўронларининг ҳосил бўлишини олдини олишга хизмат қилади.

    Иброҳим Абдураҳмонов мазкур лойиҳа ҳамда Синьцзян экология ва география институтининг Ўзбекистон илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Суҳбат давомида, шунингдек коронавирус пандемиясидан кейинги даврда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

    Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида экология, қишлоқ хўжалиги, сув муаммолари, ирригация йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

    Учрашув якунида Хитой томони вазир И.Абдураҳмоновни жорий йил август ойида Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этиш учун таклиф этди, деб хабар беради Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates