Словакияда поезд ва автобус тўқнашиб кетди, оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди

    Словакияда поезднинг автобус билан тўқнашиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди ва беш киши жароҳатланди.

    Маълумотларга кўра, ҳодиса Братиславадан 110 километр шарқда содир бўлди. Поезд Прага – Будапешт йўналиши бўйлаб ҳаракатланган.

    Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмади, деб хабар беради report.az.