Очилиш маросимда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг Сўхга ва сўхликларга бўлган алоҳида эътибор ва ғамхўрликлари натижасини туманда бўлаётган катта ижобий ўзгаришларда яққол ҳис этиш мумкинлиги, ушбу халқаро стандартларга мос барпо этилган таълим муассасаси ҳам бу катта эътиборнинг бир меваси эканини қайд этди.
Мазкур мактаб инвестиция дастури асосида 13 миллиард сўм маблағ ҳисобига қуриб битказилди.
Таълим маскани 330 ўринли бўлиб, унда 25 та замонавий жиҳозланган синф хонаси, компьютер зали, 30 ўринли кутубхона, спорт зали, фаоллар зали ҳамда 70 ўринли ошхона мавжуд.