SpaceX Европанинг Hera миссиясини коинотга олиб чиқди

    SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси Европа коинот агентлиги учун Hera миссиясини коинотга учирди.

    Ракета 7 октябрь куни Флоридадаги космодромдан ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Space.com хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, олдинги миссиялардан фарқли равишда Falcon 9 нинг биринчи босқичи Ерга қайтмади, чунки Heraни коинотга жўнатиш учун барча энергия сарфланди.

    Бу ракетанинг 23-парвози бўлиб, у илгари кўплаб муҳим миссиялар, жумладан, Starlink ва Transporter дастурлари, шунингдек, NASA астронавтлари билан парвозларни амалга оширди.

    Иккита кичикроқ сунъий йўлдош – Milani ва Juventasга ҳамроҳлик қилувчи Hera коинот зонди 363 миллион евро туради.

    У 2022 йилда астероидга атайлаб урилиб кетиш орқали самовий жисмни оғишига эришиш бўйича тажрибани муваффақиятли ўтказган DART миссияси оқибатларини ўрганиш учун 2026 йилда Диморф астероидига етиб келиши кутилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates