SpaceX ракетаси Индонезиянинг алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

    Сешанба куни Американинг Falcon 9 ракетаси Индонезиянинг юқори сиғимли телекоммуникация сунъий йўлдоши Merah Putih 2 (HTS-113BT) ни орбитага муваффақиятли олиб чиқди.

    Суъий йўлдош Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ коинот кучлари базасининг 40-учириш майдончасидан АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан соат 15:11 да учирилди. Тахминан 34 дақиқадан сўнг сунъий йўлдош белгиланган орбитага олиб чиқилди.

    PT Telkom Satelit Indonesia (Telkomsat) компаниясининг 4 тонналик қурилмаси алоқа хизматларини, рақамли эшиттиришни, юқори тезликдаги Интернетга уланишни, шунингдек Индонезияда C ва Кu диапазонларида маълумотларни узатишни таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, сониясига 32 гигабайт ўтказувчанликни таъминлайди.

    Бу Индонезия архипелагидаги минглаб ороллар билан алоқани яхшилайди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates