SpaceX сув ҳавзаларини оқова сув билан ифлослантирганликда айбланмоқда

    SpaceX Starship ракетаси синовлари ва унинг учирилиши пайтида ёввойи табиат ва экотизимларга зарар етказгани туфайли танқид остига олинди.

    Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

    Хусусан, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) ва Техаснинг атроф-муҳит сифати бўйича комиссияси (TCEQ) оқова сувларнинг сув ҳавзаларига қуйилиши, йўқолиб кетиш хавфи остида турган қушларнинг уя ва кўчиш жойларига зарар етказилиши, шунингдек, Бока-Чика хиёбонида ёнғин содир бўлишидан хавотирда.

    TCEQ SpaceXнинг сув дренаж тизимлари билан боғлиқ 14 та ҳодисани ҳужжатлаштирди ва оқава сувни тегишли рухсатномаларсиз оқизаётгани учун компания устидан шикоят қилди. Бундан ташқари, CNBC маълумотларига кўра, SpaceX иккинчи марта учирилишидан олдин ифлослантирувчи моддалар эмиссияси чегаралари учун зарур рухсатномаларни олмаган ҳолда тартибга солиш тартиб-қоидаларини четлаб ўтган.

    Маҳаллий аҳоли баланд товушлар, чанг-тўзон ва чиқиндилардан шикоят қилди. Айбловларга жавобан, SpaceX уларни “аслида нотўғри” деб атади ва у TCEQ ва EPA билан келишилган ҳолда ишлашни давом эттирганини ва фаолиятни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар олмаганини маълум қилди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates