Starship коинотга биринчи парвозини амалга оширди

    Илон Маскнинг SpaceX компанияси Техасдаги Бока-Чикадан Starship фазовий кемаси билан ўта оғир 120 метрли Super Heavy ракетасини биринчи синовини муваффақият ўтказди.

    Бу ҳақда компания Twitter (Х) да маълум қилди.

    Ракетанинг учирилиши АҚШнинг шарқий соҳиллари вақти билан 09:25 да амалга оширилди. Starship биринчи марта орбитага чиқарилди. Ер атрофида бир марта айлангандан сўнг, у Ҳинд океанига тушиши керак эди. Аммо бу муваффақиятли амалга ошдими ёки йўқми, ҳозирча маълумот йўқ.

    2023 йилда Starshipни ишга тушириш бўйича аввалги иккита уриниш муваффақиятсиз якунланган эди. Бироқ олинган маълумотлар SpaceXга учинчи парвоз вақтида хатоликлардан қочишга ёрдам берди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates