“Surbana Jurong Group” компанияси билан ҳамкорлик кенгайтирилади

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2023 1247

    Жорий йилнинг 21 сентябрда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев Сингапурнинг “Surbana Jurong Group” компанияси бош директори Шон Чжиан билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар асосий эътиборини сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги жорий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига қаратди. Шунингдек, келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Музокаралар якунида томонлар транспорт ва логистика, нефть-кимё, қайта тикланадиган энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: “Surbana Jurong Group” 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида Сингапурнинг энг йирик консалтинг компанияси ҳисобланади. 40 та мамлакатда жами 16 минг ходимга эга 120 дан ортиқ идоралари мавжуд. Компания шу кунгача 16 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates