Сурхондарё вилояти тадбиркорлари ва экспортчилари билан учрашув бўлиб ўтди

    Бизнес 21 сентябр 2022 1645

    Жорий йил 20 сентябрда Термиз шаҳрида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раҳбариятининг тадбиркорлар билан учрашуви ташкил этилди.

    Мулоқотга таклиф этилган 100 дан ортиқ ишбилармонларнинг мурожаатлари Комиссия аъзолари томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилди. Кўтарилган муаммолар асосан инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспорт қилувчиларни тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказиш, ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган ҳар хил сертификатлар ва рухсатномаларни олиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ва бошқа долзарб масалалар билан боғлиқ эди.

    Ҳар бир муаммо тегишли вазирликлар, идоралар ва вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ўрганилди ва таҳлил этилди. Масалаларни амалий ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди ва аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда тегишли раҳбарларга манзилли топшириқлар берилди.

    Бундан ташқари, тадбиркорлар инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

    Ўз навбатида, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига бизнес ҳамжамияти билан доимий, тизимли ҳамкорлик қилиш, юзага келадиган барча масалаларни тезкор ҳал этиш ва мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича самарали чораларни кўриш топширилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates