Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Ҳолат Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш давомида воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири — ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани "Ободон" маҳалласида "Такатош" массивида фуқаро Ш.X. томонидан содир этилганлиги, фуқаро бу иши билан табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди.
Ўрганиш натижаларига кўра бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилди.
Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202 моддасига кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.