Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиёти бажарилди

    Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

    Бу ердаги биринчи мураккаб амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Жалилов бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

    "Шу тариқа вилоят тиббиёти тарихида илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш операцияси муваффақиятли бажарилди. Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли бўлиб, стандартлар асосида даво муолажалари давом эттирилмоқда", дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates