Қайд этилишича, вилоятнинг Музработ тумани “Янги диёр“ маҳалласи ҳудудидаги “Шолипоя“ массивида вилоят Экология бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва жамоатчи инспекторлар ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида икки бош ёввойи тўнғиз ноқонуний равишда овлангани аниқланди.
Овланган ҳайвонларнинг жасадлари Термиз ҳайвонот боғига топширилиб, ветеринария мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилди. Мутахассислар хулосасига кўра, ҳайвонлар ўқотар қурол орқали овланган. Санитария талабларига мувофиқ, уларнинг таналари йўқ қилиниб, ҳайвонот боғидаги йиртқичлар учун табиий озуқа сифатида берилди.
Мазкур ҳолат Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Д. томонидан содир этилгани аниқланиб, унга нисбатан қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда судга юбориш учун тайёрланмоқда.









