Сурхондарёда ноқонуний қум қазиб олган шахслар ушланди

    Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ноқонуний тарзда қум қазиб олган шахслар жамият манфаатларига қарийб 2 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ч. тегишли тартибда рухсатнома олмасдан тумандаги "Қорақир" маҳалласи ҳудудидаги ер майдонидан махсус техникалар ёрдамида 18,9 минг куб ҳажмдаги табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229 моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates