Сурхондарёда олис ўтмишдан гувоҳлик берадиган девор топилди

    Маданият 18 ноябр 2023 1109

    Сурхондарё вилоятининг Денов туманида – Кўкабулоқ, Юқори Ойбарак ҳамда Даҳана қишлоқлари ўртасида қарийб 5 километрга чўзилган қадимий девор қолдиқлари аниқланди.

    Термиз давлат университети археология кафедрасининг қадимшунос ўқитувчиси Сарвар Тўраев томонидан аниқланган ушбу девор қолдиқлари нафақат маҳаллий, балки Франция ва чехиялик археолог олимларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

    Девор асосан тошдан бунёд этилган бўлиб, уларни бириктириш учун лой аралаштириб қурилган. Узунлиги 4 минг 300 метр атрофида, эни 4-6 метр, баъзи жойларда 13 метрни ташкил этади.

    Қисқа муддатли қидирув жараёнларида илк ва ривожланган ўрта асрларга оид икки дона камоннинг уч қисми ҳамда Кушонлар даврининг сўнгги босқичи кулолчилиги маҳсули бўлган сопол бўлаклари топилди.

    Дастлабки хулосаларга кўра, иншоот Кушонлар давлатининг сўнгги даври ва илк ўрта асрлар (милоднинг II-IV асрлари)га тегишли йирик мулкнинг ҳимоя қўрғони бўлган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates