Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Д. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин равишда қўлбола ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 1 020 кг техник чигит, 448 литр қора рангли ёғга ўхшаш суюқлик, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.