Сув ҳақиқатан ҳам “сувтекин”ми?

    Яшил сайёра 11 октябр 2023 1341

    Халқимизда “сувтекин” деган сўз бор. У одатда “бепул эмас, аммо ўта арзон” деган маънода ишлатилади. Одамлар ариқлардан бемалол сув ичишган замонларда сув ҳақиқатан деярли текин бўлгандир, аммо бундай таъриф бугунги реалликка мутлақо тўғри келмайди.

    Ичимлик сув ҳажмлари айниқса бизнинг минтақада жуда чекланган ва аҳоли эҳтиёжи ортиб борган сари унинг ҳажмлари камайиб бормоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ичимлик сув таъминоти жуда катта харажатларни талаб этади. Шундай экан, сув тежаб ишлатилгандагина, уни ҳаммага етказиш мумкин.

    Тежамкорликка эса биринчи навбатда реал таннархни қоплай оладиган ва одамларни сув исроф қилмасликка мажбур қиладиган даражада бўлган тарифлар билан эришилади. Сув таъминоти яхши йўлга қўйилган исталган давлатни олинг, тежамкорлик ҳисси маданиятнинг ажралмас ҳиссига айланган.

    Аммо тан олиб айтиш керакки, ҳозирги тарифлар билан аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантириб бўлмайди. Сув қанча арзон бўлса, уни шунча исроф қиламиз. Бу инсон табиатига хос. Фақат бозор нархларигина одамларни сувни тежашга ундаши, мотивация бериши ва мажбур қилиши мумкин.

    Ҳозирга келиб, ичимлик сув ишлаб чиқариш ва уни аҳолига етказиб бериш сувни жамлаш, фильтрлаш, ҳар соатда лаборатория текширувларидан ўтказиш, минглаб километрлик қувурлар ва насослар орқали марказлашган тарзда ташиш сингари бир нечта мураккаб босқичлардан ўтади. Минглаб ишчилар, мутахассисларнинг машаққатли меҳнати эвазига биз хонадонимизда жўмракни бир бураб, истаганча сув ишлатиш имконига эгамиз.

    Ўзбекистон ҳудудида ичимлик суви таъминотининг 42 фоизи ер ости ва 58 фоизи ер усти сув манбаларидан ишлаб чиқарилади. “Ўзсувтаъминот” АЖ берган маълумотларга қараганда, бугунги кунда, 1 м3 ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳудудга қараб турлича, масалан: Қорақолпоғистонда3 221 сўм; Сирдарё вилоятида2 374 сўм; Тошкент вилоятида1 722 сўм.

    Таннарх шаклланишига асосий ишлаб чиқариш харажатларидан бошқа яна қандай омиллар таъсир қилади?

    1. Тарифлар сўнгги 3 йилдан буён ўзгармай келаётганлиги натижасида ўрта ҳисобда 40 фоизга ошган таннарх харажатлари ҳисобидан 960 млрд сўм қопланмасдан қолган. Бу эса қўшимча қарз харажатларини келтириб чиқаради;

    2. Сўнгги 3 йилда истеъмолчилар сони 3,2 млн нафарга (808 минг абонент) ошган. Уларга ичимлик сув етказиб бериш эса янада кўпроқ меҳнат ва харажатларни талаб этиши табиий;

    3. Сувни узоқ масофага етказиш жуда катта электр энергияси талаб этувчи насослар орқали амалга оширилади. Қолаверса, бу йил электр энергияси харажатлари ошганини ҳам эслаб ўтиш жоиз;

    4. Мунтазам равишда юзага келадиган авария ҳолатларини бартараф этиш, тармоқларни жорий ва мукаммал таъмирлаш харажатлари.

    Ичимлик сув таъминоти тизимида бозор нархлари механизмларига ўтиш вақти аллақачон етиб келган. Истеъмол учун реал нархларда пул тўлаган одам ҳеч қачон уни исроф қилмайди, сувдан хўжасизларча фойдаланмайди. Қолаверса, бу сув таъминоти тизимидаги корхоналарнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳали сув етиб бормаган ҳудудларимизда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳам имкон яратади.

    “Ўзсувтаъминот” АЖ берган маълумотларда айтилишича, 1 метр куб ичимлик сув тариф харажатларида электр энергия харажатлари 27 фоизни, мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари 19 фоизни, хорижий молия ташкилотларидан жалб этилган кредитларни қайтариш харажатлари 21 фоизни, иш хақи харажатлари 29 фоизни, амортизация ва бошқа харажатлари 4 фоизни ташкил этади. Таннархнинг ошишига қўшимча омиллар ҳам таъсир қилмоқда. Жумладан, 2022 йилдан бошлаб фойдаланувчиларга ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача киритиш ва 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун республика бўйиича жами 902 млрд сўм маблағлар талаб этилади. Ушбу маблағлар бугунги кунги тариф харажатларида кўзда тутилмаган.

    Бундан ташқари, ичимлик ва оқова сув иншоотларини қўриқлаш хизмати тўловлари сўнгги уч йилда 6 марта ошганлиги натижасида 18,5 млрд сўм қўшимча тўловлар келиб чиққан.

    Масаланинг энг ўйлантирадиган томони шундаки, бу харажатлар 3 йил олдин тасдиқланган амалдаги тарифларда кўзда тутилмаган. Соҳа ходимларининг иш хақи миқдорлари эса сўнгги 3 йилда ўртача 1,3 млн сўмдан 1,4 млн сўмга ёки бор-йўғи 10 фоизга оширилган.

    Республика бўйича аҳолига энг арзон тариф – Тошкент шаҳрида 1 метр3 учун 400 сўм, энг қиммат тариф қиймати – Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади.

    Ҳозирги тарифлар билан ҳисоблайдиган бўлсак, аҳолига марказлашган тармоқлар орқали етказилаётган ичимлик сувнинг 1 литри 1 сўм 38 тийинга тўғри келади. Савдо дўконларида эса 1 литр пластик қадоқдаги сув ўртача 3000 сўмни ташкил этмоқда. Бундан кўринадики, ичимлик сув нархи 2 200 баравар арзон ёки савдо дўконларида ҳарид қилинадиган 1 литр сув пулига Тошкент шаҳрида 7 минг литр ичимлик сув етказиб берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates