Бу ҳақда The Kathmandu Post хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Расугадхи чегара пости ҳудудида 18 киши бедарак йўқолган. Улар орасида уч нафар полициячи, тўққиз нафар маҳаллий аҳоли ва олти нафар Хитой фуқароси бор.
Полициянинг хабар беришича, сув тошқини Хитой томонида кучли ёмғир ёғиши туфайли юзага келган. Оқим маҳаллий божхона ҳудудини вайрон қилган ва 9 та юк контейнерини олиб кетган. Бир неча киши қутқариб олинди, бироқ сув сатҳининг кўтарилиши қидирувни қийинлаштирмоқда.
Шунингдек, Тимур туманидаги электр транспорт воситаларини қувватлаш станцияси ва “Расугадхи” ГЭСининг тўғони ҳам шикастланган. Пасанг-Лхаму автомагистралининг ҳодиса жойига олиб борадиган қисмига ҳам зарар етган, бу эса қутқарув ускуналарини етказиб беришни қийинлаштирмоқда, деб хабар беради report.az.









