Сув тошқини туфайли Хитойнинг шарқий қисмида поездлар ҳаракати тўхтаб қолди

    Кучли ёмғир Хитойнинг шарқий қисмидаги айрим ҳудудларда поездлар қатновида жиддий узилишларга олиб келди.

    Сешанба куни Хуаншань шаҳри (Аньхой вилояти) станциясига поездларнинг жўнаб кетиши ва келиши бир кунга тўхтатилди. Худди шу вилоятдаги Цзинсянь уезди станцияси ҳам ёпилди.

    Кучли ёғингарчилик туфайли сув тошқини ва кўчкилар хавфи Шанхайда ҳам темир йўл қатновида узилишларга олиб келди. 25 июнь куни шаҳар вокзалларида жами 50 дан ортиқ поездлар ҳаракати тўхтатилди. Цзянси вилоятида, қўшни Шанхайда ҳам қийин вазият юзага келди, унинг расмийлари бир қатор тезюрар темир йўлларда поездлар ҳаракатини тўхтатишга қарор қилди.

    Хитой марказий метеорология хизмати сешанба куни, асосан, мамлакатнинг шарқий, марказий ва жанубий ҳудудларида кучли ёғингарчилик бўйича қизил огоҳлантириш режимини сақлаб қолди, деб хабар беради tass.ru.

    Охирги кунларда кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган кўчки ва сув тошқини оқибатида бир неча ўнлаб одамлар қурбон бўлгани ҳақида аввал хабар берилган эди.